“Чекланган баландлик” қоидасига амал қилмаган юк машинаси бетон кўприкка бориб урилди

Жамият

image

Тошкентда “Чекланган баландлик” қоидасига амал қилмаган юк машинаси бетон кўприкка бориб урилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 9 июль куни соат 11:40 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани КХАЙ – Бобур кўчалари кесишмасидаги кўприк остида 1969 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Д. HOVO русумли юк автомашинасида “Чекланган баландлик” йўл белгисига амал қилмай ҳаракатланиб, кўприк остидаги бетонга урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.


  
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан маьмурий иш хужжатлари расмийлаштирилган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг