Чекиш коронавирусга қарши вакцина самарадорлигига таъсир қилиши аниқланди
Саломатлик
−
10 Август 2021
12352Олимлар Pfizer вакциналарига қарши эмлашда чекиш ва антитаналар даражалари ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар. COVID-19 га қарши эмланишдан кейин антитаналарнинг концентрациясига таъсир этувчи омиллар аниқланди. Тадқиқотни Докке ва Жичи тиббиёт университетларининг япон олимлари ўтказишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маълум бўлишича, тадқиқот SARS-CoV-2 га қарши антитаналарнинг титрларини ўлчаш учун ўтказилади. Олимлар тадқиқотни Pfizer вакцинасининг иккинчи компоненти билан эмланган тиббиёт ходимларида ўтказишди.Таҳлил учун 378 нафар тиббиёт ходимидан ( 255 нафар аёл,123 нафари эркак) қон олишган. Шунингдек, эмланган инсоннинг таҳлилига касаллик тарихи, ёши ва ёмон одатлари ҳақидаги маълумотлари ҳам киритилган.
Олимлар чекувчилар ва тамаки маҳсулотларини ҳеч қачон ишлатмаган кўнгиллилар таҳлил натижаларини солиштиришган. Маълум бўлишича, жинсидан қатъи назар, биринчи гуруҳга кирувчилар қонида антитаналарнинг концентрацияси меъёрдан 140-250 донага паст бўлган.
Кузатишларда аниқланишича, эмланган кишининг ёши яна бир ҳал қилувчи омил бўлиб чиқди.Таҳлилда эмланган кекса ёшли одамларда IgG даражаси жуда ҳам паст натижани кўрсатган.
Иммунологларнинг фикрига кўра, чекишни ташлаш вакцинанинг индивидуал самарадорлигини ошириши мумкин. Шу билан бирга чекишдан воз кечган организм кучли ҳужайрали иммунитетга эга бўлади.
Дурдона Пирназарова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь