Чехияга янги Президент сайланди

Олам

image

Чехиядаги президентлик сайловларида истеъфодаги генерал, НАТО ҳарбий қўмитасининг собиқ раиси 61 ёшли Пётр Павел ғалаба қозонди. Бу ҳақда “RBC” хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 27-28 январь кунлари бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида Пётр Павел 57,52% овоз тўплаган. Унинг рақиби собиқ бош вазир, бизнесмен ва жамоатчи Андрей Бабиш 42,47% овозга эга бўлган. Сайловда 70,15 фоиз киши иштирок этган.

Гарчи овозларни санаш тугалланмаган бўлсада, Павелни ғалаба билан Чехия бош вазири Пётр Фиала аллақачон табриклаган.

“Прага қалъасида турли фикрлар ва позицияларни бирлаштирмоқчи бўлган одам президент бўлиши яхши”, дея таъкидлаган у.

Шунингдек, Чехиянинг амалдаги Президенти Милош Земен Павелни сайловдаги ғалабаси билан табриклаган.

“Ҳурматли жаноб Президент, сизни демократик сайловлардаги ғалабангиз билан муборакбод этаман. Чехиянинг яхши президенти бўлишингизни тилайман”, деган Земен.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг