Чехияда тунги вақтда кўчага чиқиш тақиқланди
World
−
27 October 2020 5121 1 minute
Чехия ҳукумати COVID-19 касаллигининг ривожланишига қарши курашиш мақсадида фуқароларга 28 октябрдан 3 ноябргача соат 21:00 дан 5:00 гача ташқарига чиқишни тақиқлади. Бу ҳақда Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Роман маълум қилган.
Шу ўринда айрим истиснолар қўлланилади – фуқаролар иш жойига бориш, шошилинч вазият ва уй итлари билан уйдан 500 м масофа узоқликда сайр қилиш учун кўчага чиқиши мумкин.
Кундузи фуқаролар иш жойига бориш, қариндошларини зиёрат қилиш, озиқ-овқат ва дори-дармон сотиб олиш учун кўчага чиқишлари мумкин.
Сўнгги маълумотларга кўра Чехияда 162 866 кишига коронавирус ташхиси қўйилган.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October