Чехия Президенти жонлантириш бўлимига ётқизилди. У ҳозир ҳушсиз
Олам
−
10 Октябрь 2021
6494Чехия Президенти Милош Земан парламент сайловларида ютқазган Бош вазир Андрей Бабиш билан учрашгандан кўп ўтмай реанимацияга тушиб қолди ва айни вақтда ҳушсиз.
BBC’га кўра, Земан 77 ёшда ва у жуда кўп чекади, ўтмишда эса кўп ичган. Шу вақтга қадар у ногиронлар аравачасидан фойдаланиб келган ҳамда қандли диабетдан азият чеккан.
Мамлакат пойтахти Прага шаҳрида жойлашган марказий ҳарбий шифохонанинг хабар беришича, Президентнинг эски касали қўзғаган, бироқ айнан қандай касаллик ҳақида сўз бораётгани очиқланмаган.
Чехиядан келаётган хабарларга кўра, Земанда асцит – жигар циррози оқибатида қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган. Чехия матбуоти эса Президент шифохонага олиб келинганда, шифокорлар унинг бошини ушлаб тургани ҳақида хабар бермоқда.
Президент тоби қочишидан аввал, аниқроғи бугун, 10 октябрь куни эрталаб шаҳар ташқарисидаги қалъасида Бош вазир Андрей Бабиш билан учрашган. Қайд этиш керакки, кеча, 9 октябрь куни мамлакат парламентига сайлов ўтказилган ва унда Бош вазирнинг “Норози фуқаролар ҳаракати” партияси кўпчилик кузатувчиларни ҳайрон қолдириб, етарли овозларни тўплай олмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь