Чехия Бош вазири “тоза” европаликларни туғилиш даражасини оширишга чақирди
Олам
−
23 Сентябрь 2021
4901Европанинг йўқ бўлиб кетишининг ягона барқарор ечими – бу маҳаллий аҳоли ўртасида туғилиш даражасини ошириш ва демографик муаммони ҳалқ қилишда келаётган муҳожирларга таянмаслик. Бу ҳақда Чехия Бош вазири Андрей Бабиш бугун, 23 сентябрь куни Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтган оилавий муаммоларга бағишланган халқаро демографик конференцияда айтиб ўтди.
“Оммавий ва назоратсиз миграция оқимининг Европага кириб келиши жамиятимизнинг барқарорлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ, аксинча. Европанинг йўқ бўлиб кетишига қарши ягона барқарор ечим – бу маҳаллий аҳолининг туғилиш даражасини ошириш. Бу хусусан, Вишеград тўртлиги (Чехия, Польша, Словакия ва Венгрия) учун ҳам умумий йўналишдир”, дейди Андрей Бабиш.
Ўз навбатида, конференцияда сўзга чиққан АҚШ собиқ вице-президенти Майкл Пенс бир вақтнинг ўзида ҳам оилаларни, ҳам миграцияни қўллаб-қувватлаш мумкин эмаслигини айтган.
“Оилаларни қўллаб-қувватлашингиз ёки очиқ (мигрантлар учун) чегараларни қўллаб-қувватлашингиз мумкин. Лекин иккаласини ҳам бир вақтнинг ўзида қўллаб-қувватлай олмайсиз”, дейди Пенс.
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ҳам шу руҳда гапирган. Унинг фикрича, “демографик инқирозни ечими фақат битта текисликда – анъанавий христиан оиласини қўллаб-қувватлашда”.
LiveБарчаси