Чехия “Ҳизбуллоҳ”ни террористик ташкилот сифатида тан олди
Олам
−
28 Октябрь 2020
3832Чехия парламенти депутатлар палатаси (қуйи палата) резолюция қабул қилди. Унда Ливан шиалар ҳаракати бўлмиш “Ҳизбуллоҳ” террористик ташкилот сифатида тавсифланди. Унинг сиёсий ва ҳарбий қанотларга бўлиниши, ҳужжатда таъкидланганидек, демократик давлатларнинг хавфсизлигига таҳдид солади. Бу ҳақда “Чехия радиоси” хабар берди.
Қуйи палата Чехия ҳукуматини “Ҳизбуллоҳ”ни террористик ташкилот сифатида тан олинишига Европа Иттифоқи даражасида кўтариши лозим, деб ҳисобламоқда. Жамият ҳанузгача унда сиёсий ва ҳарбий қанотлар мавжудлиги концепциясига амал қилади. “Ҳизбуллоҳ”нинг фақатгина ҳарбий қаноти етти йил олдин Европа Иттифоқи томонидан террористик ташкилот рўйхатига киритилган.
Айни пайтда, депутатлар томонидан қабул қилинган ҳужжатда “Ҳизбуллоҳ”ни террористик ташкилот деб тан олиш Ливанга қарши душманлик ҳаракати эмаслиги таъкидланган. Чунки ҳаракат вакиллари ушбу мамлакат ҳукумати таркибига киради. Парламент аъзолари, шунингдек, республика ҳукуматидан Чехия Республикаси аҳолиси, ташкилотлари ва корхоналари билан ўзаро ҳамкорлик тақиқланадиган террористик ташкилотларнинг рўйхати тузиладиган қонун лойиҳасини тайёрлашни талаб қилди.
Маълумот ўрнида, “Ҳизбуллоҳ”, хусусан, АҚШ, Канада, Германия, Австрия, Буюк Британия, Нидерландия, Аргентина, Парагвай ва Колумбия томонидан террористик ташкилот сифатида тан олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь