Чегарадан 9,1 млрдлик ноқонуний товарни ўтказмоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкентдаги божхона постидан умумий қиймати 9,1 миллиард сўм бўлган товарларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Респубикаси Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Тошкентдаги “Чуқурсой” божхона постида МЧЖлардан бирининг номига хориждан темир йўл контейнерида келтирилган юклар божхона кўригидан ўтказилган. 

Аниқланишича, контейнердаги юклар орасида йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган умумий қиймати 9,1 миллиард сўм бўлган 5 минг 300 дона соябонлар, 251 мингдан зиёд фонар, 3,5 млн дона болалар учун шарлар ҳамда 10 минг 900 дона чироқлар борлиги аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларни божхона назоратидан яширинча олиб кириш орқали юк эгалари давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 2,8 миллиард сўмлик божхона тўловларини “тежамоқчи” бўлишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

бож

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг