Бухорода кучли бўрон: 7 киши жароҳатланди

Жамият

image

Бухорода кеча, 27 апрель куни кеч соатларда рўй берган кучли шамол оқибатида 7 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 27 апрель куни соат 20:30 да тақдим этган маълумотига кўра, Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жанубий-ғарбий йўналишда 15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсиши натижасида ижтимоий соҳа объектларига, аҳоли яшаш хонадонларига ва ҳудуддаги дарахтларнинг ағдарилиши натижасида автотраспорт воситаларига зарар етган. Шунингдек 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати  олган.

Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд. Шу муносабат Тошкент  шаҳар ҳокимлиги пойтахтликларга огоҳлантириш билан чиқди. Унда шундай дейилади:

“28 апрель кун давомида пойтахтимизда кучли шамол  кутилмоқда, 12-17м/с. Бу эса ўз навбатида дарахт ва уларнинг шохларини синишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган автомобилларга зарар етказиши мумкин.

Шу сабабли автомобилларингизни дарахтлардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишингизни илтимос қиламиз”.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

489

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг