Чегарада отишма. Алиев яраланганлар борлигини маълум қилди 

Олам

image
Қорабоғда 30 йил қотган қон ёхуд Озарбайжон қандай ғалаба қилди? north_east

Қорабоғда 30 йил қотган қон ёхуд Озарбайжон қандай ғалаба қилди?

Президент Илҳом Алиев Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқотда жорий йилнинг 13 ноябрь куни бўлиб ўтган отишмада Озарбайжоннинг аскарлари ярадор бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар берди. 

Алиев шунингдек, мавжуд вазият учун бутун жавобгарлик Арманистон ҳарбий-сиёсий раҳбарияти зиммасида эканини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 ноябрь куни Арманистон-Озарбайжон чегарасининг шарқий йўналишида вазият кескинлашди. Ўшанда Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон ҳарбийлари позицион ҳужумни амалга оширишга урингани ҳамда 15 нафар аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Маълумот учун, 2020 йилнинг 11 ноябрига ўтар кечаси Россия воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон етакчилари ўқ узишни тўхтатиш бўйича уч томонлама баёнот имзолаган бўлсалар-да, ҳали-ҳануз икки ўртадаги чегара нотинч, вақти-вақти билан чегарада ўқ отилиб туради.  


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг