Чеченистон хавфсизлик кенгашига 23 ёшли Хамзат Қодиров раҳбар бўлди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг жияни 23 ёшли Хамзат Қодиров мамлакат хавфсизлик кенгашининг янги раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда янги раҳбарнинг амакиваччаси Турпалали Ибрагимов Instagram’даги ўз саҳифасида маълум қилган.

Бунга қадар Хамзат Қодиров Курчалоевский туманини бошқариб келаётган эди.

“Янги лавозим билан чин қалбимдан табриклайман”, деб ёзган Ибрагимов.

Аммо шуни маълум қилиш лозимки, Турпалали Ибрагимов томонидан ушбу хабар жойлаштирилган саҳифа ҳозирда ўчириб ташланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чечнистон Хамзат Қодиров

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар