Чавушўғли Туркиянинг Суриядаги мақсадини очиқлади

Олам

image

Туркия Сурияда 11 йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушига барҳам беришни мақсад қилган. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди.

Вазир журналистларнинг Анқара ва Дамашқ ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашиши ҳақидаги саволига жавоб берар экан, “Мақсадимиз Суриядаги фуқаролар урушига чек қўйиш ва сиёсий жараённи, жумладан конституция лойиҳасини жонлантиришдир” дейди.

Туркия матбуоти 5 август куни Сочида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Анқара Туркия ва Сурия раҳбарияти ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берганди. Шундан сўнг Туркия расмийлари бундай музокаралар ҳозирча режалаштирилмагани, Анқара ва Дамашқ ўртасидаги алоқалар фақат махсус хизматлар орқали амалга оширилаётганини таъкидлаган.

6 октябрь куни Европа сиёсий ҳамжамиятининг Прагадаги саммитидан сўнг Эрдўған Сурия Президенти билан шахсий учрашуви ҳақида гап бўлиши мумкинмаслигини айтган бўлса, кейинчалик у бундай учрашув “вақти келганда”, катта эҳтимол билан сайловлардан кейин бўлишини билдирди.

Маълумот учун, Эрдўған ва Асад 2011 йилдан бери мулоқот қилмаган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг