Чавушўғли гувоҳлигида Лавров-Кулеба музокаралари бошланди

Олам

image

Бугун, 10 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ва Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ўртасида учрашув бошланди. 

Бу икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг Украинада Россия Қуролли кучлари ҳарбий ҳаракатлар бошлаганидан кейин ўтказаётган илк музокараси. 

Кулеба ва Лавров ўртасидаги уч томонлама форматдаги музокаралар Анталияда учинчи Дипломатик форум доирасида бўлиб ўтмоқда. 

Россия ва Украинага воситачилик таклиф қилаётган Анқара ҳам Москва, ҳам Киев билан яхши муносабатда. 

Ушбу учрашув олдидан Кулеба, бундан аввалги музокараларда Қрим ва Донбасс масаласи муҳокама қилинганига изоҳ берар экан, Украина “музокараларга бирор нарсани таслим қилиш истаги билан ёндашиш имкониятига эга эмаслигини” таъкидлаган. 

Уч томонлама учрашув олдидан Туркия Ташқи ишлар вазири Чавушўғли Лавров ва Кулеба билан музокаралар ўтказган. 

Украина ташқи идорасига кўра, вазирлар Украинадаги можарога барҳам бериш чораларини муҳокама қилган.  

“Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг Туркияга амалий ташрифи чоғида” бўлиб ўтган учрашувда Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича қадамларни мувофиқлаштирди”,  дейилади хабарда. 

Украина дипломатияси раҳбари, шунингдек, Украинага сиёсий ва гуманитар ёрдам учун Туркияга миннатдорлик билдирган. 

Музокаралар якунида вазирлар иккита алоҳида матбуот анжумани ўтказишлари мумкин. 

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ вазирларнинг бўлажак учрашуви Москва ва Кийев ўртасидаги музокара жараёни учун жуда муҳим эканини таъкидлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг