Чавушўғли Афғонистон бўйича конференция натижаларини юқори баҳолади
Олам
−
02 Август 2022
5020Бугун, 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов “Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия” мулоқот форматининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан учрашди.
Учрашувда қайд этилишича, Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки мамлакат раҳбарлари – Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қатъияти ва ишончли мулоқоти туфайли юксак ўсиш суръатини намоён этиб, янги амалий мазмун билан бойиб бормоқда.
Мулоқотда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маданий-гуманитар ва туризм алмашинувларини кенгайтириш юзасидан олий даражада эрилишилган келишувлар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Туркиянинг халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлиги таъкидланди.
Дунёдаги ва минтадаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Туркия делегацияси Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича бўлиб ўтган конференция натижаларини юқори баҳолади. Афғонистон йўналишидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш ва бу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишга икки томон ҳам тайёрлиги эътироф этилди.
Туркия Ташқи ишлар вазири Тошкент шаҳрида ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлар раҳбарлари иштирокида “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқотининг биринчи йиғилишини ўтказиш муҳим аҳамкятга эгалигини эътироф этди.
Икки ва кўп томонлама даражада режалаштирилган тадбирлар, шу жумладан, Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммитига тайёргарликнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
LiveБарчаси