Чарм-пойабзал саноатида божхона имтиёзлари 3 йилга узайтирилади

Жамият

image


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 10 январь куни гиламчилик, уй текстили, чарм ва заргарлик саноатида янги имкониятлар яратиш бўйича қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Унга кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда тўқимачилик лойиҳаларига қўшимча 300 миллион доллар йўналтирилади. Шунингдек, чарм-пойабзал саноатида 200 дан ортиқ турдаги импорт хом-ашё бўйича божхона имтиёзлари уч йилга узайтирилади.

Бугун имзоланган яна бир ҳужжат билан заргар тадбиркорларга хом-ашёни чегирма билан сотиб олиш имконияти ҳамда солиқ, божхона ва банк имтиёзлари берилмоқда.

Бу орқали ушбу тармоқларда 2,6 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириб, қўшимча 4,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш зарурлиги қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг