Чарм-пойабзал корхоналари учун солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар узайтирилди

Local

image

Чарм-пойабзал, мўйначилик соҳаси корхоналари ва чорва молларини сўйиш ҳамда терини қайта ишловчи ташкилотлар учун солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача узайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Қарорга мувофиқ, 2026 йилгача чарм-пойабзал, жун ва мўйначилик экспорти 2,8 бараварга кўпайтирилади. 

Туман (шаҳар)ларда терини қайта ишлашга ҳамда тайёр чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил қилинади.

Кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун 2022-2023 йилларда 90 млрд сўм маблағ ажратилади.

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун банкларга 60 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси очилади.

Банклар тадбиркорларга янги ускуна ва технологияларни олиш учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатгача 5 фоиз ставкада кредитлар ажратади.

Қарорга кўра, чарм-пойабзал, мўйначилик соҳаси корхоналари ва чорва молларини сўйиш ва терини қайта ишловчи ташкилотлар учун солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача узайтирилди.

2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача қуйидагилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз ундирилади:

•  ялпи тушумда болалар, аёллар ва спорт пойабзаллари, сунъий (эко) чарм, фурнитура, пойабзал қолиплари ва тагликлари тушумнинг камида 60 фоизни ташкил қилган ишлаб чиқарувчилар;

•  ялпи тушумининг умумий ҳажмида пойабзаллар, чарм-атторлик маҳсулотлари ва мўйнадан тайёрланган буюмлар экспортидан тушган тушумнинг ҳажми 80 фоизни ташкил қилган ишлаб чиқарувчилар.


Rate Count

18

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic