Чалкаштириш осон бўлган хасталиклар: Юрак хуружими ё панкреатит?

Саломатлик

image

Бугунги кунда юрак хуружи билан оғриш ҳолатлари ортиб, хасталик ҳам йил сайин ёшариб боряпти. Шу сабабли одамлар касалликнинг олдини олиш учун ёки асоратларидан халос бўлиш мақсадида турли муолажалар олади. Аммо сизни безовта қилаётган оғриқлар доим ҳам юрак хуружидан далолат бермаслиги мумкин. 

Шифокор Александра Чистякованинг сўзларига кўра, ўткир юрак хуружини панкреатит хуружи билан адаштириб қўйиш эҳтимоли кўп учрайди. Уларни ЭКГ, қон ва сийдик таҳлиллари орқали ажратиш мумкин. Шунинг учун касаллик аломатлари сезилган заҳоти ўзбилармонлик билан даволанмасдан, шифохонага бориш муҳимдир. 

Панкреатит (ошқозон ости безининг яллиғланиши) билан касалланган беморда оғриқ одатда қориннинг юқори қисмида пайдо бўлади ва чап қўл (елка ҳамда кафт) га таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли, уни ошқозон ва кўкрак соҳасида оғриқ билан кечувчи юрак хуружи аломати, деб ўйлаш эҳтимолидир. Аммо панкреатитда оғриқ бир неча кун давом этиши мумкин, юрак хуружи билан эса бир неча соатда ўтиб кетади.

“Инструментал диагностика пайтида юрак хуружи кардиограммадаги характерли ўзгаришлар билан бирга кечади”, дейди Чистякова.

Шунингдек, шифокорнинг билдиришича, юрак хуружи ва панкреатитнинг ҳар иккисида қайт қилиш кузатилиши мумкин. Аммо панкреатитда унга диарея ва метеоризм ҳам қўшилади.

Икки касаллик бир вақтнинг ўзида ҳам кузатилиши мумкин. Шунинг учун оғриқлар биринчи марта сезилганидаёқ шифокор кўригига бориш ҳамда ЭКГ кўригидан ўтиш, қон ва сийдик таҳлилларидан ўтиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ грипп аломатлари, олдини олиш ва даволаш усуллари айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Юрак хуружи панкреатит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар