Чак Норрис 86 ёшида вафот этди

Олам

image

Америкалик актёр, жанг санъати устаси Чак Норрис 86 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда “Variety” унинг яқинларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, актёр кеча, 20 март куни оила аъзолари даврасида вафот этган. Ўлим сабаби расман очиқланмаган. Хорижий ОАВнинг қайд этишича, гап соғлиғининг тўсатдан ёмонлашиши ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.

Чак Норрис жангари фильмлар ва телесериаллар юлдузи сифатида дунёга машҳур бўлган. Унинг энг таниқли ишлари сирасига Брюс Ли билан бирга суратга тушган “Аждарҳо йўли” фильми, шунингдек, “Жасур Уокер: Техасча адолат” (Walker, Texas Ranger) сериали киради.

У каратэ бўйича кўп карра чемпион бўлган, “Chun Kuk Do” деб номланган шахсий жанг санъати тизимига асос солган ва узоқ йиллар давомида экшн жанрининг энг таниқли сиймоларидан бири бўлиб қолган.

Сўнгги йилларда актёр фаол турмуш тарзини олиб борган, машғулотлари билан бўлишган ва оммага кам кўриниш берган. Бундан ташқари, у интернетда оммалашган “Чак Норрис ҳақидаги фактлар” (Chuck Norris facts) мемлари қаҳрамонига айланиб, “енгилмас” қаҳрамон образини мустаҳкамлаган эди.

Маълумот учун, Чак Норрис 1940 йил 10 мартда АҚШда туғилган. Ҳарбий ҳаво кучларида хизмат қилган, шундан сўнг жанг санъатлари ва кинодаги фаолиятини бошлаган. Энг катта машҳурликка 1980–1990 йилларда жангари фильмлар ва телесериаллардаги роллари орқали эришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Оскар” мукофоти соҳиби, “Чўқинтирган ота” фильми юлдузи Роберт Дюваль 96 ёшида вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чак Норрис Америкалик актёр жанг санъати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар