Чақмоқ уриши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
Олам
−
25 Апрель 2023
10134Бангладешда икки соатдан камроқ вақт давомида чақмоқ уриши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Sakshipost” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Бангладешнинг Сунамганж, Маулвибазар ва Силхет туманларида жойлашган турли округларда якшанба куни кучли ёмғир содир бўлган. Ёмғир пайтида маҳаллий вақт билан соат 10:00 дан 11:00 гача чақмоқ чақиш ҳолати кузатилган. Айни шу вақт оралиғида ўлим ҳолатлари қайд этилган. Чақмоқ уриши оқибатида вафот этганларнинг аксарияти далада ишлаётган қишлоқ аҳолиси бўлган.
Маълумот учун, йилнинг бу вақтида Бангладешда қуруқ ва ёмғирли даврлар алмашинади, шу боис кучли чақмоқ уриши кузатилади. Оқибатда ўлим ҳолатлари ҳам тез-тез учрайди. Сўнгги бир неча йилда бу зич жойлашган Жанубий Осиё давлатида ҳар йили чақмоқ уриши оқибатида юзлаб ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу иқлим ўзгариши билан боғлиқ.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси