Чақирувга аёл ҳамшира келмагани учун эркак фельдшер калтакланди

Жамият

image

Тошкент вилоятида эркак онасига ёрдам бериш учун келган тез ёрдам фельдшерини калтаклади. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йининг 23 январь куни 16:30 ларда Тошкент тумани тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари (шифокор ва фельдшер) келиб тушган чақирувга асосан, туманнинг “Қорабўриқ” маҳалласига етиб борган. Аниқланишича, бемор аёл ўз уйида йиқилиб тушиб, жароҳат олган. Унга шифокор томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилаётган вақтда аёлнинг ўғли кириб келиб, аёл ҳамшира келмагани учун жанжал қилган. 

Шунга қарамай тиббиёт ходимлари хизмат вазифасини бажарган ва заруратга кўра беморни шифохонага олиб борган. Шундан сўнг беморнинг ўғли яна келиб, жанжални давом эттирган. Тушунтиришларга қарамай, фельдшерни уриб, унга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан беморнинг ўғли ИИБ ходимлари томонидан процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Тошкент туман ИИБ томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг