Чаднинг умрбодга қамалган собиқ Президенти вафот этди

Олам

image

Aфрикадаги Чад Республикасининг собиқ Президенти Хиссен Хабре 79 ёшида Сенегал қамоқхонасида вафот этди. У умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бу ҳақда ТAСС хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Хиссен Хабренинг ўлими ҳақидаги маълумотни Сенегал расмийлари тасдиқлаган. Маҳаллий матбуотда ёзилишича, Чаднинг собиқ Президенти коронавирус оқибатида вафот этган.

Маълумот ўрнида, Хабре 1982 йилдан 1990 йилгача Чадни бошқарган. У ҳукмронлик даврида содир этган турли жиноятлари учун “африкалик Пиночет” лақабини олган. Собиқ Президент икки хотини ва болалари билан Чаддан қочиб, Сенегал пойтахти Дакарда яшаган.

2016 йилда сиёсатчи инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбдор деб топилиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ҳукуматнинг жиноятларини тергов қилиш бўйича Чад комиссияси Хиссен Хабрени 40 мингга яқин одамни сиёсий мақсадда ўлдириш ва 200 минг чадликни қийноққа солишда айбдор деб топган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг