Castrol мотор мойи 125 ёшда

Бизнес

Машина сотиб олганингиздан кейин у ҳақида қайғуриш ҳам жуда муҳим. Айниқса, тўғри мой танлаш автомобилингизнинг сизга узоқ йиллар мобайнида хизмат қилишига ёрдам беради. Бунда Британиянинг халқаро миқёсда 125 йилдан буён харидорларга хизмат кўрсатаётган Castrol компанияси яқиндан ёрдамчи бўлади. Бугун компания ўзининг ребрендинги ҳамда юбилейини нишонламоқда.

Castrol’нинг Ўзбекистонда фаолият юритаётганига ҳам 20 йилдан ошди. У ушбу вақт мобайнида Ўзбекистонда ягона дистрибьютор бўлган Gross factor автомобиль мойлари билан ҳамкорликда ишлаб келяпти. Ушбу юбилей маросими ҳам икки компаниянинг ҳамкорлигида ташкил қилинган. 

Барча маҳсулотлар Castrol’нинг мамлакатдаги фирмаси орқали бутун Ўзбекистонга тарқатилади. Мижозлар кўлами жуда кенг. Чунки компания учун энг муҳим факторлардан бири бу сифатдир. 

“Биз Буюк Британияда, Туркияда ёки Ўзбекистонда бўламизми, аҳамияти йўқ. Энг асосийси мижозларимиз, ҳамкорларимиз, механикларимиз ва биз ишлаётган ҳар қандай киши билан яқин бўлишдир. Биз улар нимани ўйлаётганини биламиз, керакли нарсани ишлаб чиқамиз ва уларга энг яхшисини таклиф қиламиз. Сифат – энг асосийси. У автомобиль бўладими, хоҳ у тижорат воситаси бўладими, хоҳ саноат мойларида бўладими, ўша автомобиль учун талаб қилинадиган техник хусусиятлар билан чамбарчас боғлиқ. Биз доим Ўзбекистонда бўлгани каби оригинал ускуналар ишлаб чиқарувчилар билан ишлаймиз. BYD биз ишлаётган шундай йирик компаниялардан бири”, дейди Туркия, Украина ва Марказий Осиё бош директори Нилай Татлисоз.

Статистикага кўра, Ўзбекистонда электромобиль ҳамда гибрид автомобилларнинг сони сўнгги уч йил ичида 1 минг 307 тадан 25 мингтагача кўпайган. Бу эса харидорларнинг сифатли мойга бўлган талаби янада ортганини англатади. Шу сабабли ҳам Castrol мижозларга барча талабларга жавоб бера оладиган маҳсулот етказиб беришга алоҳида эътибор қаратади. 

“Бугунги кунда 4 миллион автомобиль мавжуд. Лекин бу Ўзбекистон аҳолиси учун етарли эмас. Ишончим комилки, машиналар янада кўпаяди, замонавий машиналар кириб келади. Бу эса истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари кўпайишига олиб келади. Биз ҳар қандай ривожланишга тайёрмиз. Гибрид автомобилларга талаб ошиб бормоқда. Бундай машиналар учун ҳам махсус маҳсулотларимиз бор”, дейди Нилай Татлисоз. 

Бир неча йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритаётган Serhan Böçekli - Castrol компаниясининг Ўрта Осиёдаги ривожлантириш менеджери эса компаниянинг 125 йиллик халқаро миқёсдаги фаолияти сирини очиқлади. 

“Castrol мижозларга яқин бўлиш учун барча мамлакатларда филиаллар очган. Биз мижозларимизнинг эҳтиёжларига мос келадиган энг яхши имкониятларни таклиф қиламиз. Шу сабабли, бизнинг содиқ мижозларимиз жуда кўп. Castrol 20 йилдан бери Ўзбекистонда Gross factor компанияси билан хизмат кўрсатиб келади. Ўзим 3,5 йилга яқин Ўзбекистонда ишладим. Мамлакатнинг 6 та ҳудудига ташриф буюрдим, уларнинг саноатини ўргандим ва содиқ мижозларимиз билан суҳбатлашдим. Улар жуда яхши натижаларга эришганига гувоҳ бўлдим”, дейди у.

Компаниянинг савдолар ҳажми ҳамда ҳамкор компаниялари сони йилдан йилга ўсиб бормоқда. Хусусан, 2024 йилга келиб Castrol ҳар ойда бир ярим мингдан ортиқ мижозга хизмат кўрсатади. Дунёга машҳур BYD ҳамда Chery автомобиль компаниялари билан ҳамкорлик қилади. Ўзбекистон бўйлаб жами савдо дўконлар сони 361 тага етди. 

Castrol қирол ва қироличалар, машҳур пойгачилар ва NASA компаниясининг танловидир. Демак, у ҳашаматни ва ўзини севганлар учун! Ўзингизга энг яхшисини илининг!

Телеграм | Инстаграм | Веб сайт

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг