Бюджетни талон-торож қилишда “чемпион” вазирлик номи маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 9 ойида энг кўп Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида (23,3 млрд.сўм) бюджет маблағларидан фойдаланишда камомад ва ўзлаштиришлар ҳолатларига йўл қўйилган. Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлиги тизимида 61,1 млрд.сўмлик асоссиз ва ортиқча тўловларга йўл қўйилган. Бу ҳақда Молия вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 ойида пул маблағлари ва моддий бойликларнинг камомади ҳамда ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари (83,7 млрд.сўм) 2020 йилнинг 9 ойига (28 млрд.сўм) нисбатан 3 мартага ошган. Ушбу ҳолатларнинг асосий қисми қуйидаги вазирлик ва қўмиталар тизимида аниқланган, жумладан:

•    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида - 23,3 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 13 млн.сўм);

•    Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида - 17,2 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 3,9 млрд.сўм);

•    Халқ таълими вазирлиги тизимида - 14,4 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 15,4 млрд.сўм);

•    Мактабгача таълим вазирлиги тизимида - 5,7 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 3,8 млрд.сўм);     

•    Маданият вазирлиги тизимида - 2,7 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 1 млрд.сўм); 

•    Туризм ва спорт вазирлиги тизимида - 1,7 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 0,4 млрд.сўм); 

•    Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида - 4,2 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 2 млн.сўм)

•    Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида - 2,2 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 0,4 млрд.сўм);     

•    Ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармаларида - 2,5 млрд.сўм  (2020 йил 9 ойда 1 млрд.сўм).

Шунингдек, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни асоссиз ортиқча тўланиши, қурилиш таъмирлаш ишларида нархларни ошириб қўлланилиши ва бажарилмаган иш ҳажмларини қўшиб ёзиш, товар моддий қийматликларни қиммат нархда харид қилиш каби 457,7 млрд.сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Бу ҳолатлар 2020 йилнинг 9 ойи (101,4 млрд.сўм)га нисбатан 4,5 мартага ошган. 

Ушбу ҳолатлар асосан қуйидаги вазирлик ва қўмиталар тизимида аниқланган:

•    Халқ таълими вазирлиги тизимида - 61,1 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 25,4 млрд.сўм); 

•    Мактабгача таълим вазирлиги тизимида - 61,1 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 6,9 млрд.сўм);     

•    Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида - 39,1 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 17,7 млрд.сўм); 

•    Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида – 27,3 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 6,3 млрд.сўм); 

•    Маданият вазирлиги тизимида - 18,4 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 2 млрд.сўм);

•    Сув хўжалиги вазирлиги тизимида - 10,7 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 3,6 млрд.сўм); 

•    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида - 7,4 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 0,8 млрд.сўм);     

•    Туризм ва спорт вазирлиги тизимида - 7,3 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 1,8 млрд.сўм);     

•    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида - 7,1 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 0,4 млрд.сўм);     

•    Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида - 80,9 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 1,4 млрд.сўм);     

•    Ҳокимиятлар ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияларида - 92,4 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 5,6 млрд.сўм);

•    Ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармаларида - 5,6 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 3,5 млрд.сўм).

Шунингдек, ҳисобот даврида 365 млрд.сўм миқдоридаги бюджет маблағларини ноқонуний сарфланишини олди олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

578

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг