Бюджетдан пул ажратилмайди – Ортиқхўжаев “Tashkent city”га кириш пулли бўлганини изоҳлади

Жамият

image

“Тошкент ёшлар форуми–2020” тадбирининг очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Tashkent city”га кириш пулли бўлганига ўз муносабатини билдирди. Маросимда иштирок этган QALAMPIR.UZ мухбири ҳокимнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда. 

“Паркларни сақлаб туришнинг бошқача чораси йўқ. Мисол учун, шунча дарахтлар экилган, шунча энергия кетади, бошқачасига билмайман, қандай бўлади?”, дейди ҳоким.

Унинг сўзларига кўра, паркни сақлаб туришга 900 миллион сўм маблағ кетади. Бир кунда ҳар битта фонтан отилиши 1 миллион сўмга тушади.

“[Боғга] Бюджетдан пул ажратилмайди. Чунки, солиқ тўловчилар кирса-кирмаса пул тўламайдику, тўғрими? Киргани тўласа, шунда адолатли бўлса керак. Яъни, бюджет солиқ тўловчиларнинг ҳисобига шаклланади. Одамларда ҳақли савол туғилади: умуман “Tashkent city”га кирмасам, нима учун мен тўлаётган солиқдан пул тўлаяпсизлар, дейиши мумкин. Шунинг учун ўзини ўзи боққани актуал, менимча”, дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Маълумот учун, байрам кунларида “Tashkent city”га кириш болалар ва нафақахўрлар учун 5 минг, 12 ёшдан катталар учун 10 минг, автомобилда эса, 20 минг сўм этиб белгиланган. 5 ёшгача болалар паркка бепул киришлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

809

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг