Бюджет жараёнининг очиқлигини бузганлар жавобгарликка тортилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Қонун билан қуйидаги 4 та қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар бермоқда.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Мазкур тартиб 2021 йил 1 апрелдан кучга киради.

Шунингдек, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартиби белгиланган.

Бюджет маблағлари тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25 санасига қадар ўз сайтларида қуйидаги маълумотларни жойлаштириши лозим:

  • ўзига тегишли бюджет ташкилотлари кесимида бюджет маблағлари тақсимоти;
  • даврий молиявий ҳисоботлар;
  • капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси.

Бундан ташқари, Бюджет кодекси Солиқ кодекси ҳамда амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилган. Шу жумладан, Бюджет кодексига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларга оид норма киритилган. 

Унга кўра, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар қайтармаслик шарти билан ҳудудий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари харажатларининг тегишли даромадлар прогнозидан ошган қисмини қоплаш учун берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг