Буюк Британияда энди жасадлар сувда қайнатилади
Бу қизиқ
−
04 Июль 2023
50969Буюк Британияда экологияга етказиладиган зарар миқдорини камайтириш мақсадида ўликларни ишқорли сувда эритиш амалиёти жорий этилмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Қайд этилишича, сув воситасида резомация қилиш амалиётида жасадлар махсус ишқорли, цельсий бўйича 160 даража иссиқликдаги сувда эритилади. Буюк Британияда резомацияни қўллаш шу йилнинг охиридан амалда бўлиши айтилмоқда.
Маълумот учун, ўликларни сувда эритишга АҚШ, Канада ва Жанубий Африканинг бир нечта штатларида расман рухсат берилган.
Жасадни сувда эртишнинг анъанавий кремациядан фарқи шундаки, бу жараён атмосферага 50 фоиз камроқ заҳарли газлар чиқаради. Бунда ишқорли сувга ташланган ўликнинг фақат устуҳони сақланиб қолади ва суяклар куйдирилиб, кукун ҳолига келтирилгач, марҳумнинг яқинларига унинг кули берилади.
Жараён натижасида ҳосил бўлган сув оқова сифатида дренаж тизимига қайтариб юборишга рухсат берилган.
Бу амалиёт адвокатлар томонидан марҳумнинг танасига нисбатан юмшоқроқ муносабатда бўлиши ва атроф-муҳитга камроқ зиён етказиши сабаб эътироф этилган.
Сўровларга кўра, мамлакат аҳолисининг катта қисми резомация ёки аквамация номли мазкур жараён ҳақида маълумотга эга эмас. Аммо бу ҳақда етарлича тушунтириш берилганидан сўнг, уларнинг 29 фоизи ўзининг дафн маросимида шу усулдан фойдаланишларига қарши эмаслигини билдирган.
“Буюк Британияда резомацияни амалга оширишни бошлаш орқали Co-op Funeralcare компанияси одамларга бу дунёни тарк этишнинг бошқа вариантини тақдим этади. Чунки бу табиий жараёнда оловдан эмас, сувдан фойдаланилади. Бу танани юмшоқроқ йўл билан йўқ қилади ва атроф-муҳитга камроқ зарар етказади", дейди Буюк Британияда дафн хизматлари билан шуғулланувчи Co-op Funeralcare компанияси раҳбари Жулиан Аткинсон.
Маълумот учун, жасадлар анъанавий усулда ёқилганда ҳавога 245 килограмм углерод чиқарилади. Бу эса йиллик 115 минг 150 тонна углерод дегани. Мазкур миқдор 65 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлашга етади.
Резомация жараёни анъанавий тобутда олиб борилади. Бироқ унда жасад куйдириш учун жун кафанга ўралиб, маккажўхори крахмалидан қилинган “биохалта”га жойлаштирилади. Сўнг майит 95 фоиз сув ва беш фоиз калий гидроксиддан иборат махсус камерага жойлаштирилади ва тахминан 160 даражагача қиздирилади. Тўрт соатдан кейин ўликнинг суякларидан бошқа ҳамма аъзолари эриб битади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь