Буюк Британияда 10 кунлик миллий мотам эълон қилинди
Олам
−
09 Сентябрь 2022
6482Буюк Британия ва Британия Ҳамдўстлигининг 50 дан ортиқ давлатида қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан ўн кунлик мотам бошланди. Бу ҳақда “Sky News” ёзмоқда.
Мотам қироличанинг дафн маросимига қадар давом этади. Дафн маросими мотам тугагандан кейин бўлиб ўтади. Баённомага мувофиқ, бутун мамлакат бўйлаб давлат байроқлари туширилади. Буюк Британияда мотам пайтида йирик спорт тадбирлари, жумладан, футбол ва крикет ўйинлари аллақачон бекор қилинган. Баъзи Британия телеканаллари, жумладан, BBC One аллақачон ўз эфир жадвалини ўзгартирган.
8 сентябрь куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшида вафот этди. У турмуш ўртоғидан бир ярим йилга камроқ умр кўрди.
Эртага, 10 сентябрь куни Елизавета II нинг тўнғич ўғли Чарльз Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироли деб эълон қилиниши кутиляпти. У Чарльз III деб аталади.
LiveБарчаси