Буюк Британия ва ЕИ Россияни изоляция қилмоқчи

Олам

image

Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Россия делегациясининг келгуси ҳафта Индонезиядаги G20 саммитидаги чиқишини бойкот қилади. Кеча, 11 ноябрь куни “The Daily Telegraph” газетасининг Европа Иттифоқи расмийларига таяниб хабар беришича, Лондон ва Брюссел форумда Москвани изоляция қилишга интилиш ниятида. 

“Буюк Британия умуман Европа Иттифоқи билан ташқи сиёсатни мувофиқлаштиришдан манфаатдор эмас, бироқ бу борада бизнинг мақсадимиз бир”, дея ЕИ ташқи хизмати вакили баёнотидан иқтибос келтиради нашр. “Daily Telegraph” газетасининг қайд этишича, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи саммит давомида Россия Федерациясини Украинадаги можарони деескалация қилишга чақиради. 

Шу билан бирга, Европа Иттифоқи тинч йўл билан келишув бўйича музокаралар Киев учун маъқул бўлган шартлар асосида олиб борилиши кераклигини очиқ айтмоқчи. Қолаверса, Европа пойтахтлари Россия Федерациясига қарши кескинликни пасайтиришга қаратилган ҳар қандай чақириқ Москва ва Пекин позицияси туфайли саммитнинг якуний декларациясида акс этмаслиги мумкин, деб ҳисоблайди. Европа Иттифоқи вакили Россия-Хитой ҳамкорлигини “чексиз дўстлик” деб таърифлади. 

G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтади. Россия Президенти Владимир Путин бу учрашувга бормайди, Россия делегациясига ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг