Буюк Британия Киевга юзлаб Brimstone ракеталарини юборади
Олам
−
08 Июль
3731Буюк Британия Украинага юзга яқин Brimstone ракеталари ва артиллерия ўқ-дорилари етказиб беради. Бу ҳақда мамлакатнинг янги Мудофаа вазири Жон Хили кеча, 7 июль куни Одессага ташрифи чоғида маълум қилди.
Жон Хили Украинада мамлакат Президенти Владимир Зеленский ҳамда Мудофаа вазири Рустам Умаров билан учрашди. Ўзаро суҳбатдан сўнг, Хили Буюк Британия мамлакатга янги ёрдам пакетини, жумладан, аввалгидан ҳам кўпроқ артиллерия қуроллари, миллионлаб ўқ-дори ва 100 га яқин Brimstone ракеталарини тақдим этишини айтиб ўтди.
Ташриф чоғида Мудофаа вазири Британиянинг Украинага содиқлиги Вестминстердаги янги ҳукумат томонидан яна кучайишини тасдиқлаган.
“Ҳукуматда ўзгаришлар бўлган бўлиши мумкин, аммо Буюк Британия Украина учун бирлашган. Янги Мудофаа вазири сифатида мен муҳим ҳарбий ёрдам етказиб беришни кучайтириш орқали Британиянинг кўмакини кучайтиришни таъминлайман. Украина халқи билан бирга бўлишимиз яна давомли бўлади. Шунингдек, Россия тажовузкорлигига қарши туриш ва Путинни ҳарбий жиноятлари учун таъқиб қилишга қарор қилганмиз. Украиналик дўстларимиз билан қанча вақт бўлса ҳам елкама-елка турамиз”, деган Жон Хили.
Британия ҳукуматининг маълум қилишича, янги ҳарбий ёрдам пакети қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Чорак миллион 50 калибрли ўқ-дорилар;
- 90 та зирҳга қарши Brimstone ракеталари;
- Дарё ва қирғоқ операциялари учун 50 та кичик ҳарбий қайиқ;
- 40 та минадан тозалаш воситаcи;
- 10 та AS-90 артиллерия қуроли;
- Мудофаа позицияларини қуришда ёрдам берадиган 61 бульдозер;
- 32 та янги бочка ва яна 60 000 дона 155 миллиметрли ўқ отишга ёрдам берадиган муҳим эҳтиёт қисмлар.
Жон Хили, шунингдек, расмийларга жорий йилнинг апрель ойида ваъда қилинган ҳарбий ёрдам пакетини тезлаштириш ва кейинги 100 кун ичида уларни Украинага тўлиқ етказиб беришни айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британиянинг Ироқ урушидаги иштирокини ёқлаб овоз берган Жон Хили қиролликнинг янги Мудофаа вазири этиб тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь