Буюк Британия Билл Гейтс фонди билан пандемияларнинг олдини олиш режасини ишлаб чиқди
Олам
−
26 Сентябрь 2020
3917Буюк Британия Билл ва Мелинда Гейтс Жамғармаси ҳамда Британиянинг Welcome Trust хайрия ташкилоти билан ҳамкорликда янги пандемияларнинг олдини олиш бўйича халқаро ҳаракатлар режасини ишлаб чиқди. Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон бугун, 26 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси 75-сессиясининг умумий сиёсий баҳсларида нутқ сўзлаб, ҳаракатлар режаси ҳақида маълумот беради.
Буюк Британия 2021 йилда 7 мамлакат (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония) билан режани амалга ошириш учун ишлашни режалаштирган. Ҳаракатлар режаси хавфли касалликлар тарқалишига қарши тайёргарликни оширишга қаратилган бешта пунктдан иборат.
Ҳужжатда таъкидланганидек, қўзғатувчиларнинг тахминан 60 фоизи ҳайвонлар орасида пайдо бўлади. Кейинчалик ўзгартирилиб, одамлар учун хавф туғдириш даражасига етади. Шунинг учун, режада дастлабки вазифа мутация юз бергунга қадар, потенциал хавфли микроорганизмларни аниқлаб ўрганиш бўлади.
Маълумот учун, дунёда коронавирус пандемияси бошлангандан буён, 32,2 миллион одам касаллик билан зарарланган, 983 мингдан кўп одам вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, юқори даражадаги БМТ Бош Ассамблеяси ҳафталиги 22-29 сентябрь кунлари видео форматда ўтказилмоқда.
LiveБарчаси