Бууум! Чемпионлар лигасида экстра-таймлар бекор қилиниши мумкин
Спорт
−
07 Февраль 2025 2632 1 дақиқа
UEFA раҳбарияти Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида қўшимча вақтларни бекор қилишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Манбага кўра, UEFA расмийлари асосий вақтда дуранг қайд этилса, тўғридан тўғри пенальтилар сериясига ўтиш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда. Бироқ 2027 йилгача имзоланган трансляция циклида ўзгаришлар бўлиши ҳақида сўз очилмаган.
Баъзи футбол уюшмалари қўшимча вақтни бекор қилиш учун таклифларини берди. Қайд этилишича, экстра-таймларнинг йўқ қилиниши тақвимни анча енгиллаштиради. Плей-оффнинг жавоб учрашувларида қўшимча 30 дақиқани олиб ташлаш билан бир қанча муаммоларни бартараф этишга ёрдам бериши мумкин.
UEFA масаласи бўйича расмий изоҳ билан чиқди.
“Ҳозирча, муҳокамалар норасмий тарзда кечган ва ҳеч қандай расмий таклифлар киритилмаган. Ҳар қандай ўзгаришлар UEFA Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланиши керак”, дейилади изоҳда.
Маълумот ўрнида, охирги марта еврокубоклар регламентига 2021 йилда ўзгартиришлар киритилган. Ўшанда сафарда киритилган гол тизими бекор қилинган эди.
Live
Барчаси