Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Ўзбекистон учинчи ўринни олди

Спорт

image

Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида қатнашган жаҳон жамоаларининг медаллари сони бўйича якуний жадвал эълон қилинди – Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Ўйинлар якунларига кўра, Қозоғистон медаллар жадвалида рақибларини ишончли тарзда ортда қолдирди: мамлакат спортчилари ҳисобида 114 та медаль бор. Улардан 44 таси олтин, 33 таси кумуш ва 37 таси бронзадир.

Иккинчи ўринда Қирғизистон жамоалари жойлашган. Уларда 18 та олтин, 21 та кумуш ва 25 та бронза бор.

Учинчи ўринни 11 олтин, 12 кумуш ва 11 бронза медали билан Ўзбекистон банд этган.

Бугун, 13 сентябрь куни Остона шаҳрида Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари якунланди. “Этноаул” миллий-маданий мажмуасида В Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг