Бутун ҳокимият тизимига кириб бордик – Сурхондарё ҳокимлиги сайтига ҳакерлар ҳужум қилди

Жамият

image

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг расмий www.surxondaryo.uz сайтига ҳакерлар ҳужум уюштириб, вилоят ҳокими Тўра Боболовга мурожаат қолдириб кетди. Унда вилоят ҳокимидан АКТ бўлимига “университетни отасининг пулига тугатган каттаконларнинг боласини эмас, соҳа бўйича ҳақиқий мутахассисларни ишга олиш” сўралган.

“Clone Security сизни қутлайди! Сурхондарё вилояти ҳокими Боболов Тўра Абдиевичга биз қуйидагиларни маълум қиламиз: АКТ бўлимига университетни отасининг пулига тугатган каттаконларнинг боласини эмас, соҳа бўйича ҳақиқий мутахассисларни ишга олинг. Биз бутун ҳокимият тизимига кириб бордик. Агар яхши мутахассисларни эътиборга олиб, уларга қимматли вақтингизни ажратмасангиз, бутун интернетда сизнинг ёпиқ қарор ва фармойишларингиз шармандаларча тарқалади. Хавотир олманг сизни “тупой” АКТ ходимларингиз шарофати билан биз бутун ҳокимият тизимига кириб улгурдик. Сиз биздан эмас, аввало Яратгандан қўрқинг, агар ходимларни ишга олиш тартибини ўзгартирмасангиз, биз сизга гуруҳимиз номидан ваъда берамиз: бутун бошли тизимни ишдан чиқарамиз. АКТ соҳасига эътибор қаратишга мажбурсиз! Ҳаммаси яхши бўлади, Яратгандан қўрқинг ва виждонингизга қулоқ тутинг! Яна кўришгунча!” деб ёзган ҳакерлар.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

648

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг