Бўстонлиқда шаршарада расмга тушмоқчи бўлган йигит тепаликдан тушиб кетди
Жамият
−
03 Май 2022
12898Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига дам олишга борган фуқаро суратга тушаман деб, тепаликдан йиқилиб тушди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 2 май куни соат 15:00 да Бўстонлиқ тумани Янги қўрғон қишлоғига табиат қўйнида дам олиш учун борган фуқаролардан бири “Сой мазор” шаршараси тепасига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган ва эҳтиётсизлиги оқибатида тепаликдан йиқилган. Оқибатда у ўнг оёғининг сон қисмини синдириб олган.
Воқеа жойига зудлик билан Бўстонлиқ тумани Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тепаликдан олиб тушиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширган. Малакавий тиббий ёрдам кўрсатиш учун Бўстонлиқ тумани марказий шифохонасига юборилган.
LiveБарчаси