Бускетс “Барселона”га мураббий сифатида қайтди
Спорт
−
17:08 591 1 дақиқа
“Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс клубнинг иккинчи жамоаси – “Барселона Атлетик” мураббийлар штабига қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Каталония клубининг расмий сайти хабар беришича, испаниялик мутахассис Жулиано Беллетти бошчилигидаги жамоада техник ёрдамчи сифатида ишлайди.
Бускетс “Барселона” асосий жамоасида 15 мавсум давомида тўп тепди ва кейинчалик “Интер Майами”га кўчиб ўтди. У каталонияликлар сафида жами 840 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 62 та голли узатма амалга оширди.
Испаниялик футболчи “Барселона” билан 35 та совринни қўлга киритди. Улар орасида 9 марта Ла Лига, 7 мартадан Испания Кубоги ва Суперкубоги, шунингдек, 3 мартадан Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионлиги бор.
Бускетс “Интер Майами” билан ҳам MLS мунтазам чемпионати, Лига кубоги ва MLS Кубогида бир мартадан ғолиб бўлди.
У Испания терма жамоаси сафида 143 та учрашув ўтказиб, 2 та гол урган ва 9 та голли узатма қайд этган. Бускетс 2010 йилги Жаҳон чемпионати ва Евро-2012 турнирида Испания билан бирга ғолибликни қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона”нинг яна бир собиқ футболчиси ва собиқ мураббийи Хави Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди.
Live
Барчаси