Бурак Ўзчивитга суд ҳукми ўқилди
Маданият-санъат
−
20 Июль 2022
123640Туркиялик таниқли актёр Бурак Ўзчивит билан боғлиқ бўлган ва бир йилдан зиёдроқ вақт давом этган суд жараёни ўз якунига етди. Актёр “Қурилиш: Усмон” сериалининг суратга олиш жараёнида ижодий гуруҳ аъзоларини омма олдида ҳақорат қилишда айбланаётган эди.
Бу воқеа 2020 йил 8 декабрда содир бўлган. Ўзларига маънавий зарар етказилган деб ҳисоблаган суратга олиш жамоаси аъзолари Бурак Ўзчивитдан катта миқдорда жарима ундириш мақсадида судга актёр устидан шикоят қилган. Бу иш даставвал “Ярашув бюроси”да кўриб чиқилган, томонлар муросага келолмаганлиги сабаб Туркия прокуратураси ишни судга оширган.
Суд мажлисларида Бурак Ўзчивитнинг ўзи иштирок этмаган. Иш унинг адвокатлари иштирокида кўриб чиқилган. Ўз навбатида Бурак Ўзчивитнинг адвокатлари айбловларнинг асоссиз эканлигини айтиб, ҳимояларидаги шахсни оқланишини талаб қилган.
Судда прокурор айбланувчига 3 ой 15 кундан 4 йилу 1 ойгача қамоқ жазоси берилишини сўраган. Суд актёрга 3000 лиралик жарима жазоси тайинланиши ҳақида қарор чиқарди. Аммо бу айбланувчининг биринчи бор қонунбузарлик қилгани ва бошқа жиноят содир этмаганлиги сабабли ҳукм ижросини кейинга қолдиришга қарор қилинган. Шундай қилиб, айбланувчи жаримани тўлашига ҳам ҳожат қолмади.
Шунингдек, суднинг бундай “Юмшоқ” ҳукм чиқаришига актёрнинг ишчилар ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани, каскадёрлар билан тез-тез тортишиб қолгани ва актёр фойдаланаётган отнинг эгари яхши маҳкамланмагани сабабли пойга вақтида отдан йиқилиб тушишига бир баҳя қолгани ҳақидаги баёноти сабаб бўлган. Судья қарорида, ғазаб устида айтган сўзлар нотўғри бўлса-да, тўлиқ асосли деб топилган.
Маълумот ўрнида, Бурак Ўзчивит айни дамда рафиқаси Фахрия Эвжан билан ижоддан бироз дам олишга қарор қилган. 2017 йилда турмуш қурган жуфтликнинг 2019 йилда дунёга келган Каран исмли ўғли бор. Айни вақтда улар яна бир бор ота-она бўлиш арафасида турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь