“Буни жазоси пул, таниш-билиш кўп”. ЙПХ қўлига тушган маст аёл томоша кўрсатди
3-саҳифа
−
06 Январь 2022
16279Тошкент вилоятида эрини ортидан пойлаб чиққан маст аёл бошқарувида бўлган Spark Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилди. Табиийки, аёл ўзи маст бўлса ҳам айбини тан олиш ўрнига хизмат вазифасини бажараётган ходимларга ўдағайлади. Бу ҳақда “Uzreport” телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 январь куни 21:30 ларда Оҳангарон шох кўчасида чорраҳадан қизил чироқда ўтган Spark русумли автомобиль Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган. Автомобиль ҳайдовчиси эса ЙПХ ходимлари машина олдига келгунга қадар уддабуронлик билан ён ўриндиққа ўтиб олган. Бироқ машина ичида ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким йўқлиги бодй-камера ва видеорегистраторга муҳрланган.
Маълум қилинишича, рулда бўлган аёл машинани ўзи бошқарганини тан олмаган. ЙПХ ходимлари аёлдан ичган ёки ичмаганини сўраганда, “мен ичган бўлган тақдиримда ҳам рулда эмасман-ку”, дея жавоб берган. Машинани ким бошқаргани сўралганда эса эри бўлгани ва йўлнинг нариги томонига ўтиб, калит олгани Қорасувга кетганини таъкидлаган.
Шундан сўнг, аёл ЙПХ ходимларининг машинасида тиббий экспертизага олиб борилган. Аммо у маст эканлигини тан олиб, ичкарига кирмасдан ўзи ариза ёзиб бериши мумкинлигини, эрининг ортидан пойлаб рулга маст ҳолда ўтиришга мажбур бўлганини айтган.
“Шунақа бўлиб қолди, майли хоҳласа “оформить” қилсин. Буни жазоси пул, бўлди бошқа ҳеч нарса эмас. “Лишён” қилади, майли. Таниш-билиш кўп”, дейди аёл.
LiveБарчаси