Бунақаси бўлмаган: турк лираси долларга нисбатан “шармандали” қадрсизланди

Олам

image

Турк лираси долларга нисбатан биринчи марта тарихий минимал даражага тушди. Онлайн савдо маълумотларига кўра, 1 АҚШ доллари 30 лирадан ошди.  

Бугун, 11 январь кунги биржа савдолари бир доллар учун 29,95 лирадан бошланган бўлса, ҳозирда 30,004 га кўтарилган. Туркиядаги аҳоли ва бизнес учун бу ўзига хос психологик босқичдир. 

Бу кўрсаткич якуний эмас, чунки савдо ёпилишига ҳали 5 соатча вақт бор. Савдо куни якунида лира яна бир доллар учун 30 лира даражасидан пастга мустаҳкамланиши мумкин, аммо маҳаллий экспертлар аниқ прогнозлар бермаяпти. Шу билан бирга, аввалроқ Марказий банк валюта савдосига қаттиқ таъсир ўтказиш ва миллий валюта курси тушиб кетган тақдирда йирик интервенцияларни амалга ошириш ниятида эмаслиги ҳақида хабар берган эди. 

Айни дамда евро 33,08 лирадан сотилмоқда. 

Турк валютасининг кескин қулаши 2023 йил май ойида бўлиб ўтган президентлик ва парламент сайловларидан сўнг, шунингдек, Марказий банкнинг дисконт ставкасини ошириш тўғрисидаги қароридан кейин бошланди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг июнь ойида 8,5 фоиздан декабрда 42,5 фоизга ошган. Бу ўсишда давом этиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия турк лираси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг