Бухоронинг “Софи оши” ҳам патентланди

Жамият

image

Бухоро вилоятига хос бўлган “Софи оши” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. 

Ушбу мақом “Софи оши” номи ва унинг анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилади, таомнинг сифати ва ҳақиқийлигини кафолатлайди ҳамда Бухоро вилоятининг бой гастрономик меросини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

Маълумот учун, Географик кўрсаткич – маҳсулотнинг муайян ҳудудга хослиги ва унинг ўзига хос сифати айнан шу ҳудуд билан узвий боғлиқлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк объектидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ғиждувон шашлик”, “Ғузор тандир гўшти”, “Самарқанд нони”, “Хоразм тухумбараги”, “Андижон дўпписи”, “Сўқоқ сомсаси”, “Самарқанд нўхат шўраги”, “Самарқанд қоғози”, “Зомин қозон патири” ҳамда “Балиқ қарма” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро патент Софи ош

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг