Бухоролик таниқли журналист вафот этди
Жамият
−
16 Февраль 2024 11498 1 дақиқа
Бухоролик таниқли журналист Бахтиёр Асадов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси маълум қилди.
Бахтиёр Асадов 65 ёшни қарши олганди. У Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган.
Журналист фаолияти давомида бир қанча газета ва журналларда мухбир ва муҳаррир бўлиб ишлаган. У Журналистлар уюшмасининг Бухоро бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида жойлашган кафеда “Taftish.uz” ахборот агентлигининг маҳаллий мухбири пичоқланганди.
Live
Барчаси
Ким янги очилган кўприк орқали Хитойга борди
24 Октябрь