Бухоролик киберфирибгар ушланди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқда “кредитга тилла ва бриллиантлар берамиз” деб одамларни чув туширган шахс аниқланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, бир нечта фуқародан Ички ишлар бўлимига бир хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушган. 

Мурожаатчи фуқаролар Telegram’да “Кредитга тилла ва бриллиантлар” номли гуруҳга аъзо бўлиб, тилла тақинчоқлар олиш истагини билдирганида, гуруҳдаги бир аёл кредитга тилла тақинчоқлар сотишини  таклиф қилиб, ўзининг банк карта рақамларига бошланғич тўловни ўтказиб бериш кераклигини айтган. Фуқаролар талаб қилинган пулларни ўтказиб берганидан сўнг ёзишмаларнинг барчаси ўчирилган ва улар фирибгарлар тузоғига тушганини англаб етган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган шахс аввал ҳам шу турдаги жиноятни содир этиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси билан судланган Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг