Бухородан Тошкентга йўлга чиққан автобус ҳалокатга учради. Ҳайдовчи вафот этди

Жамият

image

Бугун, 2 апрель куни Бухоро вилоятидан Тошкент шаҳрига йўлга отланган “All Comfort Buss” МЧЖга тегишли бўлган автобус ҳалокатга учради. “All Comfort Buss” МЧЖ QALAMPIR.UZ’га ҳолатни тасдиқлади.

Маълум қилинишича, воқеа оқибатида автобус ҳайдовчиси вафот этган. Ҳолат айнан қайси ҳудудда содир бўлгани очиқланмади.

“Йўловчиларнинг аҳволи яхши. Жабрланган фуқароларга биз томонимиздан керакли ёрдамлар кўрсатилди ва кўрсатилмоқда. Бир нафар фуқаро шифохонага жойлаштирилди”, деди QALAMPIR.UZ боғланган МЧЖ ходими.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ағдарилиб кетган. Автобусда жами 30 дан ортиқ йўловчи бўлган. Масъулларнинг сўзларига кўра, воқеа жойида вафот этган ҳайдовчи оиласига ёрдам кўрсатилади.

Воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрель куни Сирдарё вилояти Оқолтин туманида йўловчи ташувчи автобус 3 та машина билан тўқнашиб кетганди. ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Бухоро All Comfort Buss

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг