Бухородаги ўқув маркази биносида портлаш содир бўлди
3-саҳифа
−
04 Январь 2023
14436Бугун, 4 январь куни соат тахминан 00:52 да Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар “Олим Хўжаев” маҳалласи, мустақиллик кўчасида жойлашган 50/3 уйнинг ертўласида чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ўқув маркази сифатида фойдаланилаётган бинонинг ертўла қисмида дастлабки тахминларга кўра чақнаш содир бўлган ва натижада ертўладаги уч дона эшик ромлар жойидан силжиган ва 70 квадрат метр майдоннинг том қисмидаги пластик қоплама зарарланган. Бинодан ташқаридаги ертўланинг бетон қопламаси зарарланган.
Ушбу бахтсиз ҳодиса натижасида жабрланган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
“Ҳозирда чақнаш сабаблари аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 24 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги шифохонада чақнаш содир бўлгани ва портлаш оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ фуқаролардан бири тананинг 80 фоиз куйиши тан жароҳати сабаб вафот этгани маълум бўлди.
LiveБарчаси