Бухородаги мактаб қурилиш ишларида миллионлаб маблағ талон-торож қилинди

Жамият

image

Бухоро вилояти Пешку тумани умумий ўрта таълим мактабидаги қурилиш-монтаж ишларидаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси QALAMPIR.UZ’га хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 2020 йил манзилли дастурига киритилган 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Б.” МЧЖ томонидан амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари ўрганилган. 

Унда жамият раҳбарлари томонидан тузилган далолатномада кўрсатилган ҳар бири 210 минг сўмлик 496 дона “LED LZN Megalux” электр чироқлари ўрнига, донаси 40 600 сўм бўлган 496 дона “LED 6500K JA” электр чироқлари ўрнатилиб, 84 млн сўм бюджет маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари О.Б. га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг