Бухорода йўқолиб кетиш хавфи остидаги 1500 тувалоқ табиатга қўйиб юборилди

Жамият

image

Бухоро вилоятининг олис чўл ҳудудларида йўқолиб кетиш хавфи остида турган ва ноёб бўлган йўрға тувалоқлар қўйиб юборилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган “Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази” (Emirates Center for Conservation of Houbara)да кўпайтирилган 1500 та йўрға тувалоқ қуши мазкур тур учун мақбул деб ҳисобланган ҳудудларга қайтарилган. 

бухоро, қушлар

“Тувалоқларга уларнинг тарқалиши, омон қолиши ва ёввойи популяцияга интеграциялашувини вақти-вақти билан ўрганишни давом эттириш учун сунъий йўлдош трансмиттерлари ўрнатиб чиқилган”, дейилади хабарда.

Ҳокимлик хабарига кўра, 2007 йилда ташкил этилган БААга қарашли наслчилик маркази томонидан ҳар йили 3-4 мингга яқин қушлар парваришланади. Улар эрта баҳорда ёки куз – сентябрь ойининг ўрталарида очиқ табиатга қўйиб юборилади. 

“Биринчи наслдор қушларни чиқариш учун тухумлар вилоят ҳудудидаги чўллардан йиғиб олинган. Табиатга ҳеч қандай таъсир ўтказмаган ҳолда тухумлар мавсумда имкон қадар эрта тўпланган. Лойиҳа илмий далилларга мувофиқ, яъни тутқунликда кўпайтириш ва озод қилиш рақамлари билан барқарор тамойилга асосланган”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, йўрға тувалоқ Ўзбекистон қизил китоби ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Уюшмаси қизил китобига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

БАА йўрға тувалоқ қизил китоб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made