Бухорода ерни расмийлаштириш учун 300 доллар сўраган масъул ушланди
3-саҳифа
−
15 Апрель 2021
3335Бухоро вилоятининг Вобкент туманида "E-IJRO AUKSION" орқали сотиб олинган ер ҳужжатларини расмийлаштириш учун фирибгарик қилган ҳодим ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти хабар берди.
Ҳолат Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Унга кўра, "Ермулккадастр" давлат корхонаси "Бир ойна" бўлими бошлиғи Ж.Г. фуқаро Р. ни аукционда сотиб олган ер ҳужжатларини расмийлаштириб бериш учун 300 АҚШ доллари сўраган. Сўраган пулидан 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, фуқаро Р. "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олган 2,6 сотих ер майдони бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ж.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси