Бухорода янги туғилган чақалоқ 1000 AҚШ долларга баҳоланди
Жамият
−
02 Ноябрь 2020
10020Бухоро вилоятида ёш қиз ўз чақлоғини пуллашга ҳаракат қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Олий суди Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бухородан Тошкентга келган Нодира (исмлари ўзгартирилди) исмли фуқаро таниши Комилдан фарзанд кутаётгани маълум бўлгач, ота боладан воз кечади. Ўз отасини бу ишдан хабар топишини истамаган Нодира онасининг таклифи билан болани сотишга ҳаракат қилган. Бу ишда уларга Зилола исмли аёл ёрдам бериб, чақалоққа мижоз топиб беришни айтади.
Маълум вақтдан сўнг гўдакни 1000 AҚШ долларига пуллаётган Нодира ва унинг онаси ҳуқуқни муҳафоза қилиш органлари томонидан қўлга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Динара Юсупова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь