Бухорода янги 2 та кластер ва 7 та янги КСЗ ташкил этилади
Жамият
−
26 Сентябрь 2019
2329Бухоро вилоятида 2019-2023 йилларда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрлари белгиланди.
Жумладан:
Пешку туманида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган саноат зонаси - қурилиш саноати кластери, Қоракўл туманида эса чорвачилик маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлашга ихтисослаштирилган саноат зонаси - чорвачилик кластери ташкил этилади.
Фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектлари негизида 7 та туман кичик саноат зоналари: Қоракўл (5 гектар ҳудуд ва 2 минг 802 квадрат метр бино ва иншоотлар), Ромитан (3,1 гектар), Пешку (1,5 гектар), Шофиркон (10 гектар), Вобкент (6,5 гектар), Бухоро (2,2 гектар) ва Олот (3,3 гектар) ташкил этилади. КСЗ ҳудудига ва иштирокчиларнинг ишлаб чиқариш майдонларига ташқи йўл-транспорт ҳамда муҳандислик-коммуникания инфратузилмалари ўтказилади.
Муҳандислик-коммуникация инфратузилмасидан 2 километр радиусда тадбиркорлик фаолияти учун ер участкалари ажратилганда, инфратузилма тармоқларини қуриш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан қопланади:
• ЭИЗ (“Ғиждувон” ва “Бухоро агро”, таҳр.) учун - Давлат бюджети (сув ва канализация учун) ва маҳаллий бюджет маблағлари тенг улушларда;
• ҳудудда фаолият кўрсатаётган КСЗ учун - тегишли туман (шаҳар) бюджети маблағлари.
2 километргача масофадаги муҳандислик тармоқларини қуриш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар (ЭИЗдан ташқари), лойиҳа ташаббускори - тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Умуман олганда 2023 йилга келиб саноат салоҳияти ўсишини 3 бараварга ошириш, аграр секторни жадаллаштириш ва диверсификация қилиш, ҳар бир гектардан олинадиган маҳсулотни айни вақтдаги 1,2 минг АҚШ долларидан 6 минг AҚШ долларигача кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантириш, ҳудудни туристик хабга айлантириш (1 миллион нафар туристларнинг ҳудудга қулай ташриф буюриши, бир нафар туристдан ўртача фойдани $400 гача кўпайтириш), урбанизация жараёнини жадаллаштириш ҳамда вилоят аҳолисининг билими ва касбий салоҳиятини ошириш устувор ҳисобланади.
Хусусан, охирги йўналиш доирасида, 2020-2021 йилларда Бухоро шаҳрида БААнинг илғор тажрибаси асосида Президент мактаби ташкил қилинади. У 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб фаолият юритишни бошлайди.
Ҳужжат 23 сентябрдан кучга кирган.
LiveБарчаси