Бухорода уйида шер сақланган шахс аниқланди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган Қоқиштувон маҳалласида яшовчи фуқаро ўз хонадонида ёввойи шер боласини ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолат Экология бошқармаси, туман ички ишлар бўлими ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган.

“Текширув натижасида фуқаро тегишли рухсатномасиз ёввойи ҳайвонни асраб келаётгани тасдиқланди”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 92-1-моддаси 1-қисми асосида ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш суд органларига юборилган. Шер боласи эса вақтинчалик ҳайвонот боғига жойлаштирилган.

“Суд қарори эълон қилинганидан сўнг қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади бошқарма хабарида.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 736-сонли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга айрим ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитда, сунъий яратилган яшаш жойларида ёки тутқунликда сақлаш тақиқланади. Шунингдек, ушбу ҳайвонлардан давлат ва кўчма циркларда (чодирларда) томошалар учун фойдаланиш ҳам ман этилади.

Қарорга биноан, тақиқланган ҳайвонлар фақатгина Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг тегишли рухсатномасига эга юридик шахслар томонидан ҳайвонот боғлари, питомниклар (террариум, океанариум ва бошқалар)да сақланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сақлаган шахслар 18 млн 750 минг сўмгача жаримага тортилиши ҳақида хабар берилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро шер ёввойи ҳайвонлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг