Бухорода Spark машинаси бетон ариққа тушиб кетди
3-саҳифа
−
27 Апрель 2023 4695 1 дақиқа
Жорий йилнинг 25 апрель куни Бухорода Spark русумли машина ариққа тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Mатбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 25 апрель куни соат тахминан 00:12 ларда Бухоро шаҳри Ҳофиз Таниш Бухорий кўчасидан Зулфия кўчаси томон ҳаракатланиб бораётган Spark русумли машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл ёқасидаги бетон ариққа тушиб кетган.
Ҳодиса оқибатида Spark автомашинасида бўлган бир нафар йўловчи ва ҳайдовчи енгил тан жароҳати олган. Ҳозирда йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Қамчиқ” довонида Daf русумли юк машинаси тўсиққа урилди, бундан қочмоқи бўлган Damas эса ҳандаққа тушиб кетганди.
Live
Барчаси